close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина Бош штаби: Баъзи ҳудудларда руслар оммавий равишда таслим бўлиб, ўз позицияларини ташлаб кетишмоқда

Муайян ҳудудларда руҳий ва психологик ҳолатнинг пасайиши туфайли рус босқинчилари таслим бўлиб, ўз позицияларини тарк этган кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штабининг соат 18:00 ҳолатига кўра тезкор маълумотида айтилади.

"Украина мудофаа кучларининг муваффақияти туфайли баъзи ҳудудларда душман шахсий таркибининг маънавий ва психологик ҳолатининг пасайиши кузатилди, бу эса кўплаб ҳарбий хизматчиларнинг асирга олиниши ва ўз позицияларини тарк этишига олиб келди", дейилади ҳисоботда.
Украина Қуролли кучлари Бош штабининг қўшимча қилишича, Лиман аҳоли пункти озод этилишидан олдин душманнинг алоҳида бўлинмалари вақтинча босиб олинган ҳудудларга чуқур чекинишга уринган.
"Шундай қилиб, 30 сентябрь куни Счастье посёлкаси ҳудудида фуқаролик автомобиллари ва микроавтобуслар карвони топилди, унда Россия босқинчи кучларининг 2-армия корпусининг 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари бўлган", — дейилади хабарда.
Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг таъкидлашича, "махсус ҳарбий операция" деб аталадиган операцияда иштирок этиш учун ваъда қилинган тўловларнинг кечикиши ва камайиши ҳам россиялик ҳарбий хизматчиларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase